Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Юқоридагиларни айтиб, яна шуларни қўшимча қилди: Бу борада мен билан унинг ўртасида гап (ғавғо) кўтарилди. У мендан шикоят қилиб, Усмонга хат ёзди. Усмон эса ўз ҳузурига чорлаб, менга мактуб ёзди. Мен унинг ёнига бордим. Мадинага келганимда одамлар ўша кундан аввал худди мени кўрмагандек, устимга миниб олишди. Мен бундан Усмонга шикоят қилдим. У менга, ўзингни четроққа олиб юр, деди. Мен, Оллоҳга қасамки, гапирган гапимни қайтариб олмайман, дедим». Абу Заррнинг Муовияга хилоф чиқиши оятнинг маъноси хусусида эмас, кимлар ҳақида нозил бўлганлиги хусусида эди. Агар закоти берилган молнинг хазина бўлмаслиги хусусида ривоят қилинган ҳадис бўлганида Муовия уни, албатта, ҳужжат қилиб, Абу Заррнинг тилини тийиб қўйган бўларди. Шундан мазкур ҳадисларнинг Абу Зарр воқеасидан кейин тўқилганлиги, саҳиҳ эмаслиги кўриниб турибди.


Бешинчидан, хазина қилишнинг луғавий маъноси, молни уст-устига тўплаб, сақлаб қўяверишдир. Хазина қилинган мол, деганидир. Ернинг тагига бўладими, сиртига бўладими, устма-уст тўпланган нарса хазинадир. Қуръоннинг калималари шаръий маъноси бўлмаса, луғавий маъноси билан тафсир қилинади. Хазина қилиш сўзининг шаръий маъноси борлиги хусусида саҳиҳ ҳужжат ворид бўлмаган. Шунга кўра, уни луғавий маъноси билан тафсир қилиш - вожиб. Демак, бекордан-бекорга устма-уст мол тўплайвериш қораланган хазина қилиш ҳисобланиб, уни содир этган одамга Оллоҳ аламли азоб ваъидини берган.

 

95-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143